«Китоблараро 80 кун» марафони доирасида эълон қилинган «100 сўз» эсселар танлови ўз ниҳоясига етди.
Танловда 150 га яқин юртдошларимиз иштирок этдилар. Эсселардаги ижодий ёндашув ва асар ҳақидаги мустақил фикрлар инобатга олинган ҳолда ғолиблар аниқланди:
1-ўрин – Синдоржон Ашуров (Стивен Кингнинг «Рита Ҳейворд ёхуд Шоушенкдан қочиш» асари ҳақида) боокреадер қурилмаси билан;
2-ўрин – Мумтозбегим Мансурали қизи (Тоғай Муроднинг «Отамдан қолган далалар» асари ҳақида) китоблар тўплами билан;
3-ўрин – Шоҳрух Усмонов – (Исажон Султоннинг «Генетик» романи ҳақида) китоблар тўплами билан тақдирланади.
Ғолиб китобхонларимиз томонидан ёзилган эсселар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
//
Изоҳ йўқ