Сурхондарёдаги савдо мажмуасида ёнғин юз берди

Сақлаш
09:06 / 25.06.2024 46 0

Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Денов туманидаги савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 2024 йил 25 июнь тунги соат 02:12ъда Денов тумани «Бобур» маҳалласида жойлашган «Бек» МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.

 

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.

 

Ўт ўчирувчиларнинг сай-ҳаракати натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.

 

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//