IТ соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар солиқлардан озод қилинади

Сақлаш
16:06 / 28.06.2024 91 0

Эндиликда IТ соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IТ парк резиденти мақоми берилади.

 

Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади.

 

Бундан ташқари, IТ парк томонидан IТ компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга «ижтимоий карта» берилади.

 

Эндиликда мамлакатда ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

 

Маълумот учун, бугунги кунда IТ соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошган бўлиб, улар ўз маҳсулотларини йилига эллик, юз, ҳатто икки юз минг долларгача экспорт қилмоқда.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//