Мактаб ва коллеж спорт майдончалари маҳалла ёшларига берилади

Сақлаш
18:06 / 28.06.2024 98 0

«30 июнь — Ёшлар куни» муносабати билан Президент бошчилигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида мактаб, коллеж, техникум, олийгоҳ спорт заллари ва кутубхоналари, стадион ва бассейнлар маҳалла ёшларига хизмат қилишини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, энди ёз мавсумида «Янги Ўзбекистон ватанпарвар ёшлари» дастури асосида 2 миллион ёшлар спорт ва ватанпарварлик тадбирлари билан қамраб олинади.

 

Бунда жамоавий спорт ўйинлари, шахмат, стол тенниси, бадминтон, якка кураш, сузиш бўйича туман, вилоят ҳокимлари, вазирлар кубоги ўтказилади.

 

Бундан ташқари, маҳаллаларда, мактаб, техникум, олийгоҳ, сиҳатгоҳ ва оромгоҳлар залларида, паркларда китобхонлик, шеърхонлик, рақс, мусиқа ва кино кунларини ташкил қилинади.

 

Ҳар бир истироҳат боғи, сайилгоҳ ва хиёбонларга эса бепул «WiFi» ўрнатилади.

 

Йиғилишда таъкидланишича, энди «Турон» театри танлови ҳам ҳар йили мактаб ўқувчилари орасида ўтказилади. Бунда ғолиб бўлган ўқувчилар Ижод мактабларига қабул қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//