Парижга катта ёшли футболчилардан кимлар боради?

Сақлаш
17:06 / 28.06.2024 98 0

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибига 3 нафар ёши катта футболчи қўшиладиган бўлди.

 

Жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига олиб кетиши мумкин бўлган ушбу ўйинчиларнинг номини очиқлади.

 

Улар:

◻️ Элдор Шомуродов («Рома»);

◻️ Остон Ўрунов («Персеполис»);

◻️ Акмал Мозговой («Насаф»).

 

Маълум бўлишича, мазкур ёши катта футболчилар рўйхати «Насаф» ҳимоячиси Алибек Давроновнинг жароҳати қай даражада жиддийлиги ва даволаниш давомийлигига қараб ўзгаради. Яъни, юқорида санаб ўтилган футболчилардан бири қайсидир марказий ҳимоячига алмаштирилиши мумкин.

 

Ҳозирда бу «катта эҳтимол билан, Ҳусниддин Алиқулов» дея тахмин қилинмоқда.

 

Маълумот учун, Париж Олимпиадасида Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам иштирок этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//