Уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади

Сақлаш
18:06 / 28.06.2024 85 0

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади.

 

Маълум бўлишича, ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар улар ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

 

Ҳокимларга мазкур ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилган.

 

Бундан ташқари, энди соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

 

Уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга эса масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//