Зарафшонда 50га яқин кишини қум босиб қолгани айтилмоқда

Сақлаш
14:11 / 17.11.2021 53075 0

Ижтимоий тармоқлар орқали Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида 40-50 кишини қум босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Унга кўра, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ушбу ҳодиса юзасидан хабар келиб тушмаган.

 

«Ҳозирда вилоят ФВБ тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Ваколатли органлар томонидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади», – дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Когонда тупроқ ўпирилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси