Техникум талабалари ОТМда 2-курсдан ўқиши мумкин бўлади

Сақлаш
15:06 / 28.06.2024 95 0

Янги ўқув йилидан олийгоҳлар қошидаги жами 73 та академик лицейда тажриба тарзида «Халқаро бакалавриат» ва «A-level» дастурлари жорий қилинади.

 

Мазкур дастурлар асосида сертификат олган ўқувчилар ўша олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади.

 

Шунингдек, эндиликда олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлашади.

 

Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга эса халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади ҳамда уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

 

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар ҳам корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//