Ўзбекистон олийгоҳларида хорижлик талабалар сони кескин ошди

Saqlash
12:57 / 01.05.2026 14 0

2026-йил январь–март ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,3 баробарга ошиб, жами 15 124 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

 

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,5 минг нафарга кўпайган.

 

Чет эллик талабаларнинг асосий қисмини қўшни давлат фуқаролари ташкил қилмоқда. Энг юқори кўрсаткич Туркманистонга тўғри келиб, талабалар сони 7 174 нафарга етган. Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони қолган мамлакатлар бўйича қуйидагича:

 

Ҳиндистон — 2 835 нафар;

 

Тожикистон — 1 170 нафар;

 

Хитой — 641 нафар;

 

Қирғиз Республикаси — 483 нафар;

 

Покистон — 438 нафар;

 

Миср — 353 нафар;

 

Жанубий Корея — 342 нафар;

 

Филиппин — 286 нафар;

 

АҚШ — 191 нафар;

 

Бошқа давлатлар — 1 211 нафар.

 

Izoh yo‘q

Izoh qoldirish

//