Jamiyat
Бугун, 7 апрель куни Денов тумани, «Оқтом» МФЙда жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси ҳудудида «КАМАЗ» русумли суюлтирилган (пропан) газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газини қуйиш вақтида сиғимда чақнаш содир бўлиб, ёнғинга айланиб кетган. Бу ҳақда соат 08:24 да «112» тизимидан Сурхондарё вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Соат 08:39 да ҳодиса жойига етиб борган 5 та қутқарув бўлинмалари ёнғинни соат 08:42 да ўраб олибган. Дастлабки маълумотга кўра, сиғимнинг ёрилиши сабаби махсус автомобилдан пропан газини бўшатиш вақтида технологик жараённинг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига шунингдек, вилоят ФВБ раҳбар ходимлари, Денов тумани ИИБ, ССБ, «Ҳудудгазтаъминот» раҳбар ва ходимлари ҳам бориб, ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишларини олиб борган.
Ёнғин соат 10:10 да ўчирилган. Кейинроқ ФВВнинг аниқлик киритишича, ҳодиса оқибатида 2 нафар фуқаро, шундан бир нафари 10 %, яна бир нафари 3-4 % енгил куйиш тан жароҳатини олган. Уларни соғлигига хавф йўқ, ҳозирда аҳволи яхши.
Ҳалок бўлганлар йўқ.
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Iqtisod
Jamiyat
Jamiyat
112100
Jamiyat
94785
Jamiyat
90825
Jamiyat
75628
Jamiyat
//
Izoh yo‘q