Jamiyat
Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 июндаги ПҚ-205-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкиллаштирилган.
Қуйидагилар таржимачиликнинг энг мураккаб йўналишларидан бўлган Бадиий таржима бўйча мукофот соҳибига айланди:
Вафо Файзулло, Вали Саваш Йелуқ, Саиджалол Саидмуродовлар рағбатлантирувчи мукофотлар билан тақдирланди.
Ўзбек адабиётидан хорижий тилларга энг яхши таржима қилинган асарлар (БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти):
Ўзбек насрий асарларининг хорижий тилларга таржимаси йўналишида – Абдулла Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асарининг араб тилига таржимаси учун Саид Маҳмуд Саид Мубашшир (Саудия Арабистони);
Ўзбек шеъриятининг хорижий тилларга таржимаси йўналишида – “Ўзбек шеърияти антологияси”нинг таржимаси учун Михаил Синелников (Россия);
Ўзбек болалар адабиётининг хорижий тилларга таржимаси йўналишида – Анвар Обиджоннинг “Мешполвоннинг саргузаштлари” асари таржимаси учун Шаменаз Баноз (Ҳиндистон).
Жаҳон адабиётидан ўзбек тилига энг яхши таржима қилинган асарлар (БҲМнинг 300 бараварида пул мукофоти):
Жаҳон насридан ўзбек тилига таржима – Фёдор Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асари таржимаси учун Иброҳим Ғафуров;
Жаҳон шеъриятидан ўзбек тилига таржима йўналишида – Анна Ахматованинг “Оқ тун” китоби таржимаси учун Абдулла Шер ҳамда озар шоири Халил Ризонинг шеърлари ўзбек тилига таржимаси учун Тоҳир Қаҳҳор;
Жаҳон болалар адабиётидан ўзбек тилига таржима йўналишида – Роальд Далнинг “Баҳайбат ва меҳрибон дев” асари таржимаси учун Нодирабегим Иброҳимова тақдирланди.
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Siyosat
Siyosat
Jamiyat
110086
Jamiyat
94324
Jamiyat
90192
Jamiyat
73521
Jamiyat
//
Izoh yo‘q