Sport
Ўзбекистонлик ёш спортчилар Осиё ўйинларида тарихий натижа қайд этиб, иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда олимпия қўмитаси ўз Телеграм саҳифасида эълон қилди.
Баҳрайнда якунланаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 37 та олтин, 16 та кумуш ва 28 та бронза медали (жами 81 та медаль) билан умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейинги иккинчи ўринни қўлга киритишди.
Ушбу натижа Ўзбекистон учун тарихдаги энг яхшиси бўлди. Бунгача энг яхши натижа аввалги, II Осиё ўйинларида қайд этилган эди – 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза.
Осиё ўйинларида қитъанинг 45 мамлакатидан 4 мингдан ортиқ спортчилар медаллар учун кураш олиб боришди.
Jamiyat
Madaniyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
Jamiyat
109686
Jamiyat
94071
Jamiyat
89853
Jamiyat
73006
Jamiyat
//
Izoh yo‘q