Жамият
«Uzbekistan Airways»нинг Франкфурт шаҳридан Ўзбекистонга учиши керак бўлган рейси бекор қилинди. Бу ҳақида авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 15 сентябрь куни режалаштирилган HY-232 Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов ҳаво кемасида вужудга келган техник носозлик туфайли бекор қилинган. Ҳозирда барча йўловчилар Франкфурт шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган. Авиакомпания ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирган.
«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз, шунингдек, юзага келган вазиятни тўғри тушунишингизни сўраб қоламиз», – дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51019
Жамият
//
Изоҳ йўқ