Тошкентда сифатсиз дориларни ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқланди

Сақлаш
21:34 / 15.09.2022 634 0

Тошкент вилояти Янгийўл туманида сифатсиз дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

 

Маълум қилинишича, Янгийўл тумани солиқ инспекцияси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департмент, ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида «Региштон» МФЙда тезкор тадбир ўтказган.

 

Тадбирда фуқаро О.Жумаев ва бошқалар жиноий тил бириктириб 44-сонли турар жой биносида сифатсиз дори воситаларини савдога киритиш билан шуғулланувчи яширин цех ташкил этгани аниқланган. Улар яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг ёрлиқларини ўзгартириб, савдога чиқарган.

 

Тезкор тадбир иштирокчилари О.Жумаевнинг уйидан 34 турдаги 445 минг 61 дона сифатсиз дори воситаларини, сохта штамплар, муҳр ва принтерни ашёвий далил сифатида олган. Мусодара қилинган дори воситаларининг қиймати 3,18 миллиард сўмдан ошади. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//