Маданият
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессорлари Рустам Холмуродов ҳамда Эркин Мусурмоновнинг «Буюк ипак йўли маданияти, мифологияси ва архитектураси» номли монографияси нашрдан чиқди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити муносабати амалга оширилган тадқиқотнинг умумий ғоясига кўра, қаерда илму маданият ривожланган бўлса, ўша ерда меъморчилик ҳам тараққий қилган, тамаддунлар куртак отган. Китобда бу масала кўҳна Хитой маданияти ва мифологияси мисолида ёритилган бўлиб, мавзуга бу тарзда ёндашиш архитектура соҳасидаги тарихий бинокорлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ойдинлик киритади.
Хитой бинокорлигидаги қайрилган томлар ва аждарҳо қиёфаларида ёки Самарқанд мадрасаларидаги кўк гумбазлар, Баҳодир Ялангтўш қурдирган мадрасадаги йўлбарслар ва кийиклар тасвирларида ҳам, албатта, маълум бир рамзийликлар бор. Миллий архитектурадаги бундай ўзига хосликларни ўрганиш маънавий қадрият ва тушунчаларнинг бинолар кўринишида моддийлашиш жараёни тараққиётини кўрсатиб беради. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда ҳам маълум халқларнинг маданияти, мифологияси ва архитектураси монографик тадқиқот кўринишида ўрганилмаган.
Қайд этилишича, Буюк Ипак йўлининг айнан Ўзбекистон ҳудудидан ўтганлигини илмий асосда маданий, адабий ва архитектура ёдгорликлари ёрдамида исботлаш ва уни ўқув жараёнига татбиқ қилиш мақсадида СамДУ магистрантлари учун махсус «Буюк ипак йўли маданияти, мифологияси ва архитектураси» ихтисослик фани дастури ишлаб чиқилди ва бу фан магистрларнинг 2021-2022 ўқув йили учун ўқув режасига киритилиб ўқитилди. Айни пайтда университетнинг ижтимоий гуманитар йўналишларида таҳсил олаётган бакалаврларга ҳам мазкур фан ўқитилиши кўзда тутилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ