Беш нафар судьянинг ваколатлари вақтидан аввал тугатилди

Сақлаш
16:34 / 15.09.2022 615 0

Судьялар олий кенгашининг қарори билан беш нафар судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақида кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси С. Бадриддинов судьялик қасамёдини ҳамда Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси  Н. Баратов ва Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси  Ф. Джалалова одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси Б. Нормаматов ўз аризаси кўра, Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Х. Набиев вафот этганлиги  сабабли ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//