Бухородаги Маҳмуд Торобий зиёратгоҳи қаровсиз қолгани айтилмоқда

Сақлаш
20:48 / 14.09.2022 604 0

Ҳуррият газетасининг 36-сонида чоп этилган «Халқ қаҳрамонига муносабат шуми?» сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Маҳмуд Торобий қадамжоси ҳудудидаги қабристон қаровсиз қолган. 

 

Муаллифга кўра, қабристоннинг кириш қисмида дарвоза ўрнатилмаган. Маҳмуд Торобий шахси, унинг жасорати, халққа раҳнамолиги ҳақида бирор бир маълумот келтирилмаган. 

 

«Қалъага киравериш деворида ўрнатилган «Маҳмуд Торобий 1238 йилда мўғуллар босқинчиларига қарши халқ қўзғолонига бошчилик қилган халқ қаҳрамони» ёзуви туширилган лавҳанинг ночор аҳволи ҳам бу тарихий гўшага бўлган муносабат қандайлигини кўрсатиб турибди.

 

Энг ачинарлиси, яқинда туман «Деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятига қарашли мол бозори қалъанинг шундоқ ёнига кўчириб келтирилди. Ваҳоланки, туман маркази атрофида бўш ва ташландиқ ётган ер истаганча топилади.» дея ёзган мақола муаллифи.

 

Шунингдек, мазкур масала юзасидан Бухоро вилоят Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Ш.Маҳмудов ва Жондор туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари С.Шомуродов билан боғланилганда, жўяли жавоб олинмаган.

 

Маълумот учун: Маҳмуд Торобий элакчи-косиб бўлиб, эл орасида шайх сифатида катта обрўга сазовор бўлган. У зот туфайли бугунги кунда Жондор туманига қарашли ушбу гўша мўғул босқинчилари зулмига қарши кураш марказига айланган. Чунки Маҳмуд Торобий ХIII асрнинг долғали йилларида мўғуллар истибдоди ва зулмига қарши тез-тез қўзғолон кўтарган, элпарварларга бош бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//