Иқтисод
Ўтган ҳафта давомида яъни 5 – 11 сентябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»нинг барча савдо платформаларида 2 688,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 35,6 фоизга юқоридир. Бу ҳақида компаниянинг матбуот хизмати маълум қилди.
Бунда сотувларнинг
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 721,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 99,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 672 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,7 млрд сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,8 фоизи биринчи тоифадаги авторақамларга, 9,4 фоизи иккинчи, 10,6 фоизи учинчи, 13,3 фоизи тўртинчи, 19,6 фоизи бешинчи ва 42,2 фоизи олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 169,8 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
5-9 сентябрь кунлари ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 66 667 тонна ун қўйилди ва унинг 27 255 тоннаси яъни 41 фоиз қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 460 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 819,4 минг сўмдан 4 807 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 5 451,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 750,7 минг сўмни ташкил этди.
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 12 503 тонна шакар қўйилди ва унинг 11 052 тоннаси яъни 88,4 фоиз қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 475 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 366,5 минг сўмдан 11 946,9 минг сўмгача яъни 3,4 фоизга пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг С-2 — категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 12 412,7 минг сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 891 тонна полиетилен қўйилди ва унинг 3 791 тоннаси яъни 97,4 фоиз қисми сотилди. Полиетиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 758 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиетиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 21 272,8 минг сўмдан 14 778 минг сўмгача яъни 30,5 фоизга пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 87 харидор иштирок этди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ