Илм-фан
Ўзбекистондаги 7-синф «Ўзбек тили» дарслигига тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот ва машқ нима сабабдан киритилганига изоҳ берилди.
Ижтимоий тармоқларда 7-синф «Ўзбек тили» дарслигига Мурод Назаров ҳақидаги матн киритилгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Муаллифлар жамоасининг вакили, Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси Номоз Расулов мазкур вазиятга нисбатан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, таълим рус ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили коммуникатив ёндашув асосида ўтилади. Бу ёнашувнинг асосий мақсади ўқувчиларда тил кўникмаларини (эшитилган ёки ўқилган матнни тушуниш, ёзиш, гапириш) ривожлантириш ҳисобланади, чунки тил кўникмаларисиз самарали коммуникацияни (мулоқотни) таъминлаш имконсиз.
Коммуникатив ёндашувнинг муҳим талабларидан бири – тил кўникмаларини ривожлантириш учун топшириқларнинг аутентик (ўргатилаётган тильда яратилган реал манбалар) асосида тузилиши. ОАВдаги хабар ва мақолалар, жамоат жойларидаги эълонлар, хариталар, чипталар – тил эгалари реал вазиятларда дуч келадиган ҳар қандай манба шундай аутентик материал вазифасини бажариши мумкин. Бундай материалларнинг ўқувчи замонига, кундалик ҳаётига яқинлиги ҳам коммуникатив тил ўқитишнинг самарасини таъминлайди.
Мисол учун, қуйида келтирилган «Think» инглиз тили дарслигида («Think» A2 Studentʼs Book, Cambridge University Press, 2015, p.39) ўқиб тушуниш ва гапириш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар «Симпсонлар» ва бошқа телесериаллар қаҳрамонлари ҳақидаги матн асосида ривожлантирилган.
Маълумот учун, мазкур дарсликдан Президент мактабларида инглиз тилини ўқитишда фойдаланилади.) «Prima» немис тили дарслигида эса (Prima A2: Deutsch fur Jugendliche, Cornelsen Schulverlage GmbH) ҳали ҳаёт бўлган спортчилар ҳақида матндан фойдаланилган.
«Мурод Назаров ҳақидаги матн ҳам ўқиб тушуниш компетенцияларини ривожлантириш учун аутентик материал сифатида танланган. Бунда матннинг тили (лексика ва грамматикаси) ўрганилаётган тил даражаси учун мослиги ва дарснинг коммуникатив мавзусига мослиги эътиборга олинган», дейилади изоҳда.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ