Ўзбекистонда қариндош бўлмаганларни “прописка”дан чиқариш осонлашди

Сақлаш
19:37 / 08.09.2022 1115 1

Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қариндош бўлмаганларни уларнинг розилигисиз «прописка»дан чиқаришга рухсат берилди.

 

Бу ҳақида «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланган.

 

Унга кўра, 1 сентябрдан бошлаб мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни (танишлар, узоқ қариндошлар) ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан – «прописка»дан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Тарафлар ўртасида бошқача келишув тузилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Маълумотларга кўра, охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган.

1 Изоҳ

Алишер

12:01 / 01.01.1970

Барака топила хакикат бор экан кийналиб судга Бериб юрардик

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//