Иқтисод
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 851 млн 458 минг сўм маблағ хайрия сифатида сарфланган. Бу ҳақида «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди.
Таъкидланишича, «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Вақф сувлари» лойиҳаси жорий этилган. Ўтган давр мобайнида ҳомийлар билан ҳамкорликда мамлакатнинг турли ҳудудларидаги, олис қишлоқ ва овулларида тоза ичимлик сувига муҳтож бўлган аҳоли учун артезиан қудуқлари қазиб чиқариш ҳамда минорали сув иншоотлари барпо этиш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Жумладан:
2020−2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг 10 та туманидаги ичимлик суви танқис бўлган қишлоқ ва овулларда жами 100 та, 2021−2022 йилларда эса Фарғона вилоятида 1 та ва Қашқадарё вилоятининг Косон, Қамаши ва Ғузор туманларида 5 та артезиан қудуқлари ва минорали сув иншоотлари бунёд этилиб маҳаллий аҳоли учун хайрия сифатида тақдим этилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ