Қирғизистонлик блогер Ўзбекистонга келиб, туризм соҳасидаги энг муҳим ўзгаришларни айтди

Сақлаш
19:13 / 05.09.2022 791 0

Қирғизистонлик машҳур блогер Адилет Ногойбаев Туризм ва маданий мерос вазирлиги дастури доирасида Ўзбекистонга ташриф буюриб, мамлакатда туризм соҳасидаги энг муҳим ўзгаришлар ҳақида гапирди. Бу ҳақида «Nova24» хабар берди.

 

Адилет, сиз кўп саёҳат қиласиз, бу йил ҳисобида Ўзбекистондаги саёҳатингиз нечинчи давлат бўлди?

 

«Бу йил ҳисобида 12-давлат. Меҳмондўст Ўзбекистонга яна ташриф буюрганимдан жуда хурсандман», — дейди у.

 

Сиз Ўзбекистонда кўп марта бўлгансиз. Сиз сезган туризмдаги энг муҳим учта ўзгариш қайсилар?

 

«Энг муҳим ўзгаришлардан бири Самарқанд шаҳридаги янги аэропортдир. Бу сайёҳлар учун бевосита ушбу тарихий шаҳарга келишлари учу йўл очади ва пойтахтни гавжум шаҳарга айлантиради. Шунингдек, Самарқандда шаҳар ичида шаҳар қурилган, у ерда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор жойларини бир жойда кўриш мумкин».

 

 

Ўзбекистонга тез-тез боришни яхши кўраман, дедингиз. Айтинг-чи, Республика нимаси билан сизни жалб қилади?

 

«Саёҳат пайтида мен ижтимоий тармоқларим учун контент яратаман, ҳар бир мамлакатнинг маданияти, тарихи, ҳаёти ҳақида гапираман. Гастрономик турлар ҳам мени жалб қилади. Мен мазали таомлар ейишни яхши кўраман, Ўзбекистонда эса мазали таомлар кўп. Мен ҳар сафар янги нарсаларни кашф қиламан.

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари бир жойда турмайди, доимий ривожланиш, янги обектлар барпо этилади. Бу сафар фуқаролар ва сайёҳлар учун қурилган Сеҳрли шаҳар мени жуда ҳайратда қолдирди».

 

Саёҳатчи блоггер сифатида сиз Самарқанд ва Бухорони хизмат кўрсатиш даражаси бўйича баҳолаган бўлсангиз керак. Айтинг-чи, сиз ҳизматда бирон бир муаммога дуч келдингизми ва қандай баҳо берасиз?

 

«Хизмат даражаси мени ҳайратда қолдирди. Самарқанд ва Бухорога қатновчи тезюрар поездларга халқаро банк карталари орқали тўловни қўшган бўлардим. Чет эллик сайёҳлар учун тўлаш жуда қулай бўларди».

 

 

Сиз Ўзбекистонга тез-тез ташриф буюрганизни, лекин Самарқанд ва Бухорода бўлмаганингизни айтдингиз. Айтинг-чи, қайси шаҳарларда бўлгансиз ва ҳозир кўраётган шаҳарларингиздан қайси бири сизга кўпроқ ёқади?

 

«Менга Бухоронинг ихчамлиги, барча тарихий жойлар бир жойда жойлашгани ёқди. Самарқанд эса ўзининг улуғворлиги билан, у ерда қанчадан-қанча тарихий обидалар сақланиб қолгани мени ҳайратда қолдирди. Мен барчага ушбу шаҳарларга ташриф буюришни тавсия қиламан. Мен Хивага боришни жуда хоҳлайман, умид қиламанки, кейинги сафар буни амалга ошираман».

 

Туризмни ривожлантиришда Ўзбекистонни қайси давлатлар билан солиштирасиз?

 

«Туркия билан жуда кўп ўхшашликларни пайқадим. Биринчидан, ўша шарқона меҳмондўстлик, иккинчидан, бутун дунёдан сайёҳларни ўзига тортадиган маданият ва тарихий масканларнинг бойлиги.

 

Ўзбекистон шаҳарларидан бири 2023-йилда МДҲнинг Ёшлар пойтахти бўлади. Сизнингча, қайси шаҳар шундай мақомни олади?

 

«Кенг миқёсдаги қурилиш ва логистика ишларига қараганда, Самарқанд бўлиши мумкин.

 

 

Сизнингча, Европа ва Марказий Осиё давлатларидан нималар Ўзбекистонга сайёҳларни нима жалб қилади?

 

«Ҳам Европа, ҳам Марказий Осиёдан барча сайёҳларни тарихий жойлар жалб қилади. Агар Қирғизистон ва Қозоғистонни оладиган бўлсак, биз кўчманчи бўлганимиздан бери доимий равишда кўчиб юрганмиз, тарихий биноларимиз кўп эмас. Шундай экан, қадимий меъморчиликни томоша қилиш, ўша давр руҳини ҳис қилиш, Буюк Ипак йўли ўтган қадимий масканларни кўриш барчамиз учун жуда қизиқ. Янги авлод ҳам тарихий жойлар фонида ижтимоий тармоқлари учун ажойиб контент яратиши мумкин. Тарих сақлаш ва эслаш муҳим ўрин тутган мерос ҳамда бойликдир», — деган блогер.

 

Хулоса ўрнида, Адилет Ногойбаев барчага Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига ташриф буюриб, Шарқ маданиятининг бойлигини, ақл бовар қилмайдиган муҳитини ҳис қилиш ва мазали таомлардан баҳраманд бўлишни тавсия қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//