Сиёсат
Айни дамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида сайлов қизғин кечмоқда. Институт курсантлари кўтаринки кайфиятда ўзлари учун муносиб номзодга овоз беришяпти.
– Мен сайловда илк бора иштирок этмоқдаман. Ҳозиргина ўзим учун муносиб деб топган номзодга овоз бердим, - дейди институтнинг 3-курс курсанти Усмонов Собитхон. - Бугунги сайловда иштирок этишим нафақат ўз тақдиримга, балки юртим тақдирига дахлдор деб биламан. Менинг овозим аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишнинг ўзи катта бахт.
– Сайлов ва сайлов олди жараёнларда биз учун барча шароитлар муҳайё қилинди, - дейди 2-курс курсанти Сотволдиева Ҳилола - Сайловолди тарғибот тадбирлари, сайлов участкасидаги кўргазмали воситалар орқали етарлича маълумотларга эга бўлдик. Шулардан келиб чиқиб, бугун ўз қароримни қабул қилдим ва овоз бердим.
Жараён давом этмоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77696
Жамият
56696
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ