Иордания Ўзбекистоннинг қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига қўйилган чекловларни бекор қилди

Сақлаш
14:21 / 26.08.2022 746 0

Ўзбекистон элчихонаси томонидан олиб борилган музокаралар натижаси бўйича Иордания мамлакатимиздан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти амалга оширилишига қўйилган чекловларни бекор қилди.

 

Ўзбекистон экпортёрларидан гилос, лимон, олма, пиёз ва саримсоқ пиёз каби маҳсулотларни Иордания бозорида сотиш учун уларни зараркунандалардан тегишли тартибда тозалаш талаб этилади.

 

Шунингдек, ўзбек гилосларини Иордания ҳудудига экспорт қилиш учун фитосанитария гувоҳномасига қўшимча тасдиқловчи банд киритилган бўлиб, унга биноан жўнатма Pseudomonas syringae pv.syringae ва Quadraspidiootus pernicious зараркунандаларидан холи эканлигини кўрсатиш ҳамда -0,5 – +05°C ҳароратда 20 кун давомий равишда музлатиш етарли ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//