Иқтисод
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитой Фанлар Академиясининг «Марказий Осиёда дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш Маркази» ҳамкорликда «Навоий» эркин иқтисодий зонасида умумий қиймати 10 млн. АҚШ долларига тенг «Фармакологик фаол ингредиентларни ишлаб-чиқариш бўйича Ўзбекистон-Хитой дори технологиялари парки» ни ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида жорий йилда қурилиш ишларини бошлаш режалаштирилган бўлиб, хитойлик ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган қурилиш лойиҳаси ҳозирда маҳаллий талабларга мослаштириш ишлари якунланди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун «Навоий» эркин иқтисодий зонасида 12 гектар ер майдони ажратилган.
Қурилиш ишларини бошлаш учун расман старт бериш маросимида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси»нинг бош директори, Хитой Фанлар Академияси Шинжон физик кимёвий техника институтининг вакили Luo YuQin, “China-Uzbekistan Medicine Technical Park” МЧЖ ХК нинг раҳбарлари ва корхонанинг илмий ишлар бўйича маслаҳатчиси иштирок этдилар.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистонда дори воситаларининг субстанцияларини илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришга мўлжалланган ноёб корхона вужудга келади. Мазкур корхонанинг қурилиши 3 босқичда амалга оширилади ва 2024 йилнинг якунига келиб ишга туширилиши режалаштирилган. Бизнес-режага кўра, 16 турдаги дори воситаларининг субстанциялари кенг миқёсда ишлаб чиқарилади ва кейинчалик уларнинг сони бозор талабларига мувофиқ равишда кенгайиб боради.
Шунингдек лойиҳанинг бошланғич босқичида 45 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, ҳар йили иш ўринлари сони ошириб борилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ