Божхона курсантлари иштирокида маънавий тадбир уюштирилди

Сақлаш
15:24 / 20.10.2021 1049 0

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Адиблар хиёбонидаги Алишер Навоий ҳайкали пойида Божхона институти ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда  21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Она тилим, ўзингсан буюк! мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, адабиётшунос олимлар, шоир ва актёрлар томонидан ўзбек тилининг тарихий аҳамияти, миллий юксалиш йўлидаги ўрни тўғрисида сўз борди.

Тадбир давомида Божхона институти курсантларининг шеърий чиқишлари ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш, давлат тилини миллий қадрият сифатида тарғиб қилиш, унга нисбатан миллий ғурур ҳиссини тарбиялаш, тилимизнинг халқаро мавқейини мустаҳкамлашга қаратилган шеърий чиқишлари намойиш этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//