Ўзбекистонликларнинг неча фоизи ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан фойдаланади?

Сақлаш
15:32 / 09.08.2022 762 0

Ўзбекистонда энг оммабоп мессенжерлар рўйхати қуйидагича:

 

  • Telegram – фойдаланувчиларнинг 80 % қисми
  •  
  • WhatsApp – фойдаланувчиларнинг 22 % қисми
  •  
  • Facebook Мessenger – фойдаланувчиларнинг 6 % қисми
  •  

Datareportal.com маълумотларига кўра Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 70 % қисми интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Аҳолининг 18,3 % қисми ижтимоий тармоқлардан фойдаланишади.

 

Ўзбекистонда фойдаланувчилар томонидан энг кўп Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланилади. Ҳозирги кунда ушбу тармоқдан фойдаланувчилар сони 4,8 млн.дан ортиқ ҳисобланади. Фойдаланувчиларнинг 34,4 % қисми аёллар. Фойдаланувчиларнинг асосий қисми ёшларни (18-35 ёш) ташкил этади.

 

«Ўзбекистонда ҳам миллий мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар яратиш борасида турли ишлар олиб борилган. Kun.uzʼга кўра 2016 йилда davra.uz миллий ижтимоий тармоғи яратилган ҳамда бугунги кундаги обуначилари сони 22,5 минг кишини ташкил этади. 6 йиллик бу кўрсаткич тармоқнинг оммалаша олмаганлигини кўрсатади. 

 

Бундан ташқари 2016 йилда «Uchar» деб номланган тармоқ ҳам пайдо бўлган ва оммалашмаган. Бундан ташқари 2018 йилда «UMS» МЧЖга тегишли UzChat мессенжери ишга туширилган, аммо оммалашмаган. 2011 йилда muloqot.uz мессенжери ҳам яратилиб, 2018 йилда тўхтатилган. Яратилган миллий мессенжерларнинг оммалашмаслик сабаблари сифатида асосан киберхавфсизлик, маълумотларнинг ишончли сақланиши ҳамда барқарор ишлаш қобилияти мавжуд эмаслигини кўриш мумкин. Кўплаб яратилган платформалар уй шароитидаги ёки офис серверларига ўрнатилган ва фойдаланувчилар сони бир неча мингтага етганида эса фаолиятида узилишлар кузатилган. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар яратишда мана шу омилларга алоҳида эътибор берилмоқда», дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборотида.

 

Ўзбекистонда жами 24,1 млн. нафар интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ушбу рақамлар йилига ўртача 1,4 % га ўсмоқда. Бундан ташқари аҳолининг 28,5 % қисми 18-35 ёш оралиғида бўлиб, ижтимоий тармоқлар, жумладан мессенжерлардан фаол фойдаланишади. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//