Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона Ватандир

Сақлаш
00:19 / 30.07.2022 768 0

Республика Маънавият ва маърифат марказида 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Ўзбекистон барчамиз учун ягона қалб, ягона ватандир» мавзусида маънавий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 

 

Тадбир аввалида тилларда достон Шомаҳмудовлар оиласи ҳақидаги «Сен етим эмассан» фильми лавҳалари намойиш этилди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида тинчлик, тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганлиги, ҳозир мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элатлар ҳамда 16 та диний конфессия вакиллари истиқомат қилиб, 141 та миллий маданий марказ ва 36 та дўстлик жамияти фаолият юритиб келаётганини қайд этди.

 

 

Тадбирда Қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради.

 

 

Республикамиздаги тожик, қозоқ, қирғиз, қрим-татар, бошқирд, белорус, уйғур, озарбойжон каби миллий маданий марказ раҳбар ва аъзолари ҳам ўз табрикларини билдирди. Турли миллат вакилларидан иборат тадбир иштирокчилари бадиий маҳоратларини ва миллий кийимларини намойиш этдилар.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//