Жамият
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган ҳодиса тўғрисида Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2022 йил 28 июль санасида Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактабгача таълим ташкилотига 2014 йили туғилган С.Х. синглиси А.Х. билан бирга келган. Онасининг илтимосига кўра тайёрлов гуруҳи тарбиячиси С.Ж. қонунга зид равишда уни ҳам боғчада олиб қолган.
Тушлик пайти С.Х. ва А.Х. ташкилот ҳожатхонасига чиқишган. Опаси ичкарига кирган пайтда синглиси ташқаридан эшикни очиб-ёпиб ўйнаган. Натижада ҳожатхона эшигининг ойнаси синиб, шиша бўлаклари С.Х.ни жиддий жароҳатлаган. Воқеадан хабар топган ташкилот ҳамшираси тезда биринчи ёрдам кўрсатган. Бироқ жароҳати чуқурлиги сабабли С.Х. кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77757
Жамият
56727
Жамият
55950
Жамият
51019
Жамият
//
Изоҳ йўқ