Иқтисод
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь–июнь ойларида ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми ёки 35,7 фоизи МДҲ давлатларига тўғри келди, деб хабар беради «Review.uz».
Шу билан бирга, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида МДҲ давлатларининг умумий ташқи савдо айланмасидаги улуши 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга камайган, бошқа хорижий давлатлар улуши эса мос равишда 1,3 фоизга ошиб, 64,3 фоизни ташкил этган.
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-июнь ҳолатига кўра, 27,6 фоизга ўсиб, 8,7 миллиард долларни ташкил этган. Шундан экспорт 43,1 фоизга ўсиб, 3,2 миллиард долларни, импорт эса 19,9 фоизга ўсиб, 5,5 миллиард доллар қийматида қайд этилган.
Инфографика: «Review.uz»
МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия (46,5 фоиз), Қозоғистон (24,1 фоиз) ҳамда Қирғизистон (6,7 фоиз) давлатлари билан қайд этилган.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ