Жамият
Президент 25 июль куни «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.
Фармон билан Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.
Ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади.
Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади. Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.
Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.
Президент матбуот хизмати маълум қилишича, хусусий секторда ишлаётган аёлларга давлат томонидан тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори – 2 миллион сўмни ташкил этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Олжас Есқалиева
12:01 / 01.01.1970
Мен хозирда надавлат хусисий ташкилотда ишламоктоман менга декрет пули бериладыми иш стажим 1ийлдон ошти