«Сирдарё»да оқиб кетаётган 8 ёшли бола қутқариб қолинди

Сақлаш
14:27 / 28.07.2022 708 1

Бугун, 27 июль куни Наманган вилояти Поп туманида ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда «Чиғаноқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёсида 8 ёшли бола сувда оқиб кетаётганлигини кўриб қолишади.

 

Дарҳол қутқарувчи Олимжон Туланбоев сувга шўнғиб болакайни қутқариб, сувдан олиб чиққан.

 

Қайд этилишича, ҳозирда болакайнинг ҳолати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўраган.

1 Изоҳ

Risolat

12:01 / 01.01.1970

FFV xodimlariga chuqur minnatdorchilik izhor etamiz. O'z hayotini xavfga qo'yib el xizmatidalar doim. Bir jishini hayotini saqlab qolish bu qahramonlikdir. Doimo olloh asrasin har bir bandani. Favqulodda vaziyatlar xodimlarining ishiga omad tilaymiz.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//