Никоҳни қайд этиш амалиёти ФҲДЁ органларидан тўлиқ олиб қўйилмаяпти – Нотариал палатаси раиси

Сақлаш
21:43 / 25.07.2022 1472 0
Фото: oyina.uz

Ижтимоий тармоқларда эндиликда никоҳни қайд этиш амалиёти билан нотариуслар шуғулланиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Хўш, бу амалиёт бошқа давлатларда мавжудми? Бу тартибдан нималар кутилмоқда? Шу каби саволларга Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров жавоб берди. 

 

"Никоҳни қайд этиш нотариусларга берилиши катта ишончдир. Хусусан, халқаро жамият, ривожланган давлатларда бу тартиб мавжуд. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу амалиёт ФҲДЁ органларидан тўлиқ олиб қўйилмаяпти. Яъни ушбу амалиётни ФҲДЁлар ҳам, нотариуслар ҳам олиб боради. Натижада аҳолига қулайлик яратилади. 

 

Фуқаролар никоҳни қайд этиш учун, дейлик, 20 километр узоқликдаги ФҲДЁга эмас,  1-2 километр узоқликдаги нотариусга мурожаат қилиши мумкин бўлади.  

 

Нотариус ФҲДЁдан фарқли равишта ёшларга ўз ҳуқуқларини тушунтиради, зарурат бўлса агар никоҳ шартномаси тузилади. Никоҳ шартномаси тузиш ҳолатлари айниқса Тошкентда кўпайиб боряпти", Дилшод Ашуров.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//