Ўзбекистонда аҳоли нархларнинг сунъий оширилиши инфляцияга босим кўрсатишини таъкидлаган — Марказий банк

Сақлаш
23:31 / 14.07.2022 820 0

Марказий банк июнь ойи учун аҳолининг инфляцион кутилмаларини тақдим қилди.

 

Июнь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича аҳоли вакилларининг инфляцион кутилмалари май ойига нисбатан пасаювчи динамикани кўрсатди.

 

Бунда аҳолининг инфляцион кутилмалари 16,4 фоиз атрофида шаклланган бўлса, медиана қиймати 14,1 фоизни ташкил этди.

 

Аҳолининг инфляцион кутилмалари динамикаси ва медиана кўрсаткичининг июнь ойида ўтган ойга нисбатан пасайишига айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлашиши сабабли юқорироқ инфляцияни кутаётган аҳоли улуши камайиб бориши билан изоҳланади.

 

Инфляцион кутилмалар — турли гуруҳлар бўйича мос жавобни белгилаган аҳоли сонининг ўша жавоблар ўртача қийматига кўпайтмалари йиғиндисини жами аҳоли сонига нисбати (ўртача кўрсаткич).

 

Инфляцион кутилмаларнинг медиана қиймати – келгусидаги инфляция бўйича жавоблар вариацион қаторини тенг иккига бўлувчи қиймат.

 

Аҳоли томонидан келгуси даврда нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (56 фоиз), нархларининг сунъий оширилиши (41 фоиз) ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг оширилиши (34 фоиз) таъкидланган.

 

Ушбу ойда аҳолининг девалвацион кутилмалари пасайишда давом этди (26 фоиздан 25 фоизгача).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//