Ўзбекистонда икки юз минг сўмлик пул муомалага чиқарилади

Сақлаш
22:48 / 13.07.2022 1776 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.

 

Маълум қилинишича, мазкур банкнот мавзуси (тематикаси) “Буюк Ипак йўли” ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган. Ўлчами 152 х 69 мм.

 

 

Банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги “Буюк Ипак йўли”нинг рамзи сифатида туя ва “200000” рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

 

Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 4 мм.ли кўк рангли, “силжиш” эффектига, “UZB” ёзувига эга бўлган, микрооптик ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

 

Олд ва орқа томонларининг асосий ранги – фируза рангда бўлиб, бошқа ранглар билан уйғунлашган.

 

Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган бўлиб, олд ва орқа томонлари махсус лак билан қопланган.

 

Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//