Жаҳон
Суиқасд чоғида ҳалок бўлган Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ ўлимидан сўнг мамлакатнинг энг фахрий давлат мукофоти – Олий Хризантема ордени билан тақдирланади.
Бу ҳақдаги қарор Япония ҳукумати йиғилишида қабул қилинган. Маълум қилинишича, Абэ занжирли Хризантема олий ордени билан тақдирланади - Японияда ушбу мукофот фақат инсон вафотидан кейингина берилади.
Абэ 12 июль куни она шаҳри Шимоносекида дафн этилади. Дафн маросими сиёсатчининг жасади олиб келинган Токио марказидаги Зожожи буддистлар ибодатхонасида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Абэга суиқасд 8 июль куни, у парламент юқори палатасига сайлов кампанияси доирасида Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган пайитида содир бўлган эди. Япониялик Тетсуя Ямагами қўлбола қуролдан собиқ бош вазирга қарата икки марта ўқ узди. Шундан сўнг, Абе қутқарув вертолётида шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг ҳаёти учун бир неча соат курашдилар, бироқ собиқ бош вазирни сақлаб қола олмадилар.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ