Ўзбекистонда ўтган олти ойда бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори маълум бўлди

Сақлаш
02:26 / 08.07.2022 743 0

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга туширилган тушумларни эълон қилди.

 

Келтирилишича, 2022 йилнинг биринчи ярмида бюджетга солиқ тушумлари 71 триллион сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига (61,4 триллион сўм) нисбатан 15,7 фоизга ўсган.

 

Солиқ тўловчиларга солиқ юкининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ базасининг кенгайиши ҳамда солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши, шунингдек тадбиркорлик субектлари иқтисодий фаоллигининг ортиши солиқ органлари назоратидаги тушумлар ўсишини таъминлаган.

 

Ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар қуйидагилан бўлган:

 

1. Тошкент шаҳри — 43,5 фоиз (9,9 триллион сўм);
2. Фарғона вилояти — 39,1 фоиз (2 триллион сўм);
3. Самарқанд вилояти — 36,1 фоиз (1,9 триллион сўм);
4. Бухоро вилояти — 35,7 фоиз (1,5 триллион сўм);
5. Сурхондарё вилояти — 34,1 фоиз (1,2 триллион сўм).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//