Иқтисод
15 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 миллион 631,1 минг сўмни ташкил қилди.
Ушбу савдоларда шакар бўйича шаклланган минимал нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 700 минг сўм атрофида қайд этилган.
10—15 июнь савдо кунларида шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун жами 14 миллион 554,5 минг сўмдан 10 миллион 631,1 минг сўмгача, яъни 27 фоизга пасайган.
Таъкидланишича, 15 июнда биржанинг кечки савдо сессиясида сотувчи корхоналар томонидан 1 000 тонна қўшимча шакар ҳажми биржа савдоларига қўйилиши кутилмоқда.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56626
Жамият
55824
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ