Иқтисод
Бугун Марказий банк бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Марказий банк ставка туширилишини изоҳлади.
«Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларида «нисбатан қатъий» фазада пул бозорида 2-3 фоизлик, «қатъий» фазада эса 4-5 фоизлик реал ижобий ставкалар таъминлашга қаратилган пул-кредит шароитлари юритилиши кўзда тутилган эди. Апрель-май ойларида пул бозорида 6-7 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалар шаклланиб, пул-кредит сиёсати қатъийлик даражасининг юқори чегарасида шаклланишига олиб келди.
Асосий ставканинг жорий пасайтирилиши инфляцион хатарларни жиловлашга йўналтирилган «қатъий» пул-кредит шароитларини сақлаб қолган ҳолда ташқи хатарлар учун қўшилган қўшимча юкламани нейтраллаштиришга қаратилган.
Ташқи иқтисодий шароитлар. Савдо-ҳамкорларда кузатилган хатарли вазиятнинг иқтисодиётимизга қисқа муддатли салбий тўлқинлари ортда қолди ва дастлабки баҳолашлардан фарқли равишда сўнгги икки ойда ижобий тенденциялар кузатилмоқда», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
77830
Жамият
56762
Жамият
55994
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ