Жамият
Тошкент шаҳрининг атиги 3 % қисми яшиллик билан қопланган. Бу ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган эди.
Қайд этилишича, 2020 йилда пойтахтда атмосфера ҳавосига ажратилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2018 йилга нисбатан 17 фоизга (316,0 минг тонна) кўпайган, жумладан, транспорт воситалари томонидан ажратилган моддалар 290 минг тоннага (14 фоизга ўсган), турғун манбалардан 26 минг тоннага (62 фоизга) етган.
«Ҳавонинг ифлосланиши инсонларга канцероген заррачаларнинг салбий таъсир кўрсатишига, астма, саратон, ўпка ва юрак касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади», дея маълумот берилган эди.
Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан «Ўзгидромет» ахборот хизмати мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрининг яшиллик қисми бўйича тайёрланган маълумотда техник хатоликга йўл қўйилганлиги туфайли ахборот берилаётганда камчиликка йўл қўйилганини маълум қилади, дейилади ташкилот хабарида.
Бугунги кунда шаҳарни яшиллик даражаси 26.8 фоизни ташкил этади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун жамоатчиликдан узр сўраймиз», дейилади Гидрометеорология хизмати маълумотида.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ