Жамият
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2021 йилнинг октябрь ойида 3-курс талабасига тегажоғлик қилгани ва уни ойнадан итариб юборгани айтилган декан ўринбосари ҳибсга олингани хабар қилинганди. Бугун декан ўринбосарига нисбатан очилган жиноят иши материаллари судда кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Т. Касимов раислигида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Б. Ю. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, унинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун ассослар) 2-бандига асосан реабилитация қилинди.
Б. Ю. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо манзил-колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.
Шунингдек манфаатдор шахсларга мулкий ундирув масаласида фуқаролик суд иш юритуви тартибида мурожаат қилиш лозимлиги тушунтирилди.
Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчи, жабрланувчи ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ