Бош прокуратура Фарғонада ота қизининг ўлимига сабабчи бўлганини маълум қилди

Сақлаш
01:38 / 07.06.2022 952 0

Ижтимоий тармоқларда ота қизини шапалоқ уриб ўлдирганги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Бош пркуратура муносабат билдирди.


Аниқланишича, 2022 йил 4 июнь куни Учкўприк тумани, Турғоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Ш. вояга етмаган қизи (2006 й.т., мактаб ўқувчиси) тунги вақтларда “Спарк” автомашинасида бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанини билиб қолган.


Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизининг бош қисмига бир неча маротаба урган.


Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган.


Ота қизининг юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва бошқа ўша йигит билан бошқа гаплашмасликни тайинлаган.


Шундан сўнг қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.


Учкўприк тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//