Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсумининг бошланиш санаси маълум бўлди

Сақлаш
21:51 / 03.06.2022 769 0

Ўзбекистонликлар учун Ҳаж мавсуми 18 июнь куни бошланиб, 31 июль куни якунланади. Бу ҳақида Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон зиёратчилари 18 июнь куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнига қадар давом этади.

 

Зиёратчилар мамлакатнинг 7 та ҳудуди: Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган. Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

 

Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

 

Аввалроқ Ўзбекистонликлар учун Ҳаж сафари тўлови салкам икки баробарга оширилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//