Хориждан озиқ-овқат импорт қилиш осонлаштирилди

Сақлаш
21:13 / 03.06.2022 780 0

Ўзбекистон Президентининг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

 

Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан 2023 йил 1 январгача бир қатор товарларни (жумладан, балиқ, янги ёки қуритилган цитрус мевалари (лимондан ташқари), маргарин ва бошқа) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланди.

 

2023 йил 1 январгача давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари доирасида импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича чекловлар ҳамда Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби вақтинчалик тўхтатилади. 

 

2022 йил 1 августгача асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча жамлаш ва очиқ бозорга интервенция қилиш механизми жорий қилинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//