50 тоннадан ортиқ туз сотувдан олиб ташланди — СЭС

Сақлаш
03:31 / 03.06.2022 681 0

СЭС матбуот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Ўзбекистонда йодланган туз ишлаб чиқариш ва қадоқлаш бўйича 117 та корхона фаолият юритаётганини маълум қилди. Йил бошидан буён 47 та корхонада, май ойида 7 та корхонада текширишлар ўтказилди.

 

Ушбу 7 та корхонадан 11 та туз намунаси олинди. Текширув намуналарнинг 27,2 фоизи белгиланган стандартларга жавоб бермаслигини кўрсатди. Натижада Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сурхондарё вилоятидаги корхоналарда 50,6 тонна ош тузини сотишга чек қўйилди. Маҳсулотларни йод билан қайта бойитиш учун жўнатишга буйруқ берилди. 7 нафар мансабдор шахсга нисбатан тегишли ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга тақдим этилди.



СЭС вакили, шунингдек, ўтган йили мутахассислар Фарғона водийсидаги мактаб ўқувчилари ўртасида селектив тадқиқот ўтказган ва текширилган болаларнинг 30 фоизида йод танқислиги аниқланганини айтди. Минтақада истеъмол қилинадиган тузни ўрганиш давомида унинг таркибида 10−53,3% гача йод миқдори етарли эмаслиги маълум бўлди.



«Эпидемиологик вазиятни тўлиқ баҳолаш учун бутун мамлакат бўйлаб янада кенгроқ мониторинг ўтказиш, статистик маълумотларни ўрганиш зарур», дейди Мафтуна Саидова.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//