Иқтисод
Ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра 225 миллион сўмгача кредит берилади. Бу ҳақида Марказий банкнинг Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи Турғун Ҳакимов маълум қилди.
«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бўйича тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга 33 миллион сўмгача ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови ва бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача бўлган миқдорда ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси билан берилади.
Шунингдек, 225 миллион сўмдан ортиқ миқдордаги кредитлар кредит олиш истагини билдирувчи тадбиркорлик субъектларига ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) ҳамда ҳудудий Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказларининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ