Жамият
Миришкор туман ҳокими ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Бегзод Боборожабов оламдан ўтди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Ишчанлик салоҳияти, эртани аниқ кўра билиши, мураккаб пайтларда ҳам энг тўғри йўлни танлай билиши ва манзил сари оғишмай, сабр тоқат, матонат билан ҳаракат қилишдек қобилиятлари билан барчамизнинг кўнглимизда мангу қолади. Миришкор туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», дейилади ҳокимлик таъзиясида.
ОАВда эълон қилинган маълумотларга кўра, ўринбосар Сирдарё вилоятида содир бўлган "Howo“ ва ”Jentra" русумли машиналар иштирокидаги ЙТҲда вафот этган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ