Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Анҳор-Локоматив” боғида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ҳамда Тошкент шаҳар Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун “Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор” номли маънавий-маърифий ва мусиқий кеча бўлиб ўтди.
Сатира ва Ёш томошабинлар театри актёрлари, санъаткорлар, шоирлар болажонларга бир олам қувонч улашди. Кечада саҳна асарларидан парчалар намойиш этилди. Тарбияланувчи ўғил-қизлар томонидан шеърлар ўқилди, қўшиқлар куйланди. Байрамга келган барча болалар эсдалик совғалари ва китоблар тўплами билан тақдирланди.
Кечани Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи олиб борди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, болалар шоири Дилшод Ражаб болажонларга атаб ёзилган шеърларидан ўқиб бериб даврага янада файз киритди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ