Иқтисод
Хабарингиз бор, бугун, 1 июндан Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларида қолипли нонни («буханка») 2800 сўмдан сотиш бошланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси қолипли нон нархи ошишига муносабат билдирди.
Қўмита томонидан ўтказилган тезкор ўрганишлар натижасида қолипли нон Тошкент шаҳрида энг юқори – 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст – 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса 2250 сўм экани аниқланган.
Қайд этилишича, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилмоқда ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилган. Республикада ун маҳсулоти захираси шакллантирилган бўлиб, нарх наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун зарур миқдорда ун савдоларга қўйиб борилади. Хусусан, жорий йил июнь ойида 170 минг тонна ун биржага қўйилиши, бунда ҳар бир нон ишлаб чиқарувчи учун тенг шароит яратиш мақсадида кичик лотларда (3 тоннадан) қўйилмоқда. Жорий йил 1 июнь ҳолатида 50,5 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулоти қолдиғи мавжуд бўлиб, август ойи учун ҳам ун ишлаб чиқариш учун корхоналарда зарур дон захиралари мавжуд.
«Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниши, биринчи навбатда буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаб қилинган қадам бўлиб, ушбу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам маҳсулотнинг етиб бориши назоратга олинган.
Шуни эътиборга олиб, нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан бу борада хавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланмаган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўраб қоламиз», дейилади антимонополия қўмитаси муносабатида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ