Ўзбекистонда 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида нечта никоҳ қайд этилди?

Сақлаш
03:49 / 01.06.2022 853 0

Оила кодексига асосан никоҳ ёши эркак ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

 

Алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация) никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра, туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан никоҳ ёши кўпи билан бир йилга камайтирилиши мумкин, дея маълумот бермоқда Адлия вазирлиги Матбуот котиби.

 

Унга кўра, ФҲДЙ органлари томонидан 2021 йил давомида никоҳ ёши 1 йилга қисқартирилган 94 нафар, 2022 йилнинг 5 ой давомида 31 нафар фуқаронинг никоҳи расмийлаштириб берилган.

 

Энг юқори кўрсатгич: Сурхондарё вилояти (36 та), Жиззах вилояти (16 та), Тошкент вилояти (13 та) ва Самарқанд вилояти (11 та) .

 

Ушбу даврда энг кўп – Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокими томонидан 15 нафар ва Узун тумани ҳокими томонидан 5 нафар фуқаронинг никоҳ ёши 1 ёшга қисқартирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//